«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Хитой оммавий равишда АҚШ фуқароларини ҳибсга олиш билан таҳдид қилмоқда – ОАВ

Расмий Пекин Қўшма Штатлардаги хитойлик олимлар ва талабаларга нисбатан ўтказилаётган суд жараёнларига жавобан, Хитойдаги АҚШ фуқаролари оммавий ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Хитой томони АҚШ расмийларини ушбу масала юзасидан бир неча маротаба кўплаб ахборот каналлари орқали огоҳлантирган. Вашингтондаги Хитой элчихонаси ҳозирча тарқалган хабар юзасидан изоҳ бермади.

АҚШ Адлия вазирлиги шу йилнинг июль ойида мамлакат академик муассасаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун визага ариза берган 3 нафар Хитой фуқароси қўлга олинганини эълон қилган эди. Улар ўзларини Хитой Миллий-озодлик армияси билан алоқалари борлигини яширгани учун ушлангани маълум қилинган.

Манба:Kun.uz

Comments are closed.