«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Буффон А серияда тарихий рекорд қайд этди

Узоқ йиллардан буён дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлиб келаётган Жанлуиджи Буффон “Ювентус”нинг “Кротоне”га қарши ўтказган учрашувида майдонга тушиб, юқори дивизионда 650 та учрашув ўтказган ягона футболчига айланди ва А серияда тарихий рекордини ўрнатди.
Маълумот учун, Буффон илк учрашувини 1995 йилнинг ноябрь ойида ўтказган. Фаолияти давомида жами 917 ўйинда майдонга тушиб, 766 та гол ўтказиб юборган. У 410 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Яна бир қизиқарли маълумот, “Ювентус” ва “Кротоне” учрашувида туринликлар таркибида майдонга тушган 10 нафар футболчидан еттитаси Буффон фаолиятини бошлаган пайтда ҳали дунёга келмаган эди.

Манба:UzA.uz

Comments are closed.