«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда “Тошкент шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу масалага эътибор қаратар экан, бозорларимиз ва маҳаллаларда ташкил этиладиган ярмаркаларни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашни ташкил этиш бўйича ўрганишлар хулосаларини баён этди. Бу йўналишда ишловчи тадбиркорлар томонидан аҳолимиз эҳтиёжидаги биринчи даражадаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларини бозорларга узлуксиз ва ҳамёнбоп нархларда етказиб берилишини таъминлаш борасидаги муҳим жиҳатларни қайд қилди ҳамда бу масаладаги қарорда депутатларнинг таклиф ва тавсиялари аҳамиятли эканлигини билдирди.

Сессияда бу йўналишда тизимли мониторинг ва назорат тадбирларини олиб бориш ҳамда бозорларда нарх-наволар кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Йиғилишда Кенгаш ваколатига тааллуқли қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Comments are closed.