«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Англияда мухлислари энг кўп ҳибсга олинган клублар маълум бўлди

Британиянинг Daily Star нашри мамлакат Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботни таҳлил қилди ва 2019/2020 йилги мавсумда мухлислари энг кўп ҳибсга олинган клубларни аниқлади.

Унга кўра, футбол билан боғлиқ энг кўп ҳибсга олиш ҳолатлари «Лидс» мухлислари орасида қайд этилган — 52. Мухлислар тартибсизликлар учун 19 маротаба, алкогол ичимликлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун 15 маротаба, зўравонлик тартибсизликлари учун 10 маротаба, яна учтаси майдонга бегона буюмларни улоқтиргани учун, иккитаси майдонга югуриб чиққани учун ва яна бир мартадан қурол сақлагани, пиротехника воситаларидан фойдалангани ва зарар етказган жиноят учун ҳибсга олинган.

Мухлислар орасида қамоққа олиниш бўйича кейинги ўринларда «Бирмингҳем Сити» (49) «Болтон» (45), «Астон Вилла» (31), «Вест Ҳэм» (30), «Манчестер Сити» (29) ва «Кардифф» (27) клублари бормоқда.

Таъкидланишича, ҳибсга олинган «Лидс» мухлислари сони ҳар ҳафта ўйинларга ташриф буюрадиган ўн минглаб одамларнинг атиги бир қисмидир. Бироқ хавотирга қўядиган жиҳат, бу рақамларнинг ўтган мавсумларга қараганда ўсиб бораётганидир. Масалан, 2018/2019 йилги мавсумда «Лидс» мухлисларини футбол билан боғлиқ 49 та ҳибсга олиш ҳолати кузатилган.

2019/2020 йилги мавсумда мамлакат бўйлаб ҳибсга олинганларнинг умумий сони 2018/2019 йилги мавсумга нисбатан 1381 дан 1089 гача камайган. Аммо коронавирус пандемияси туфайли бу рақамларни таққослашлар нотўғри бўлиб, пандемия мухлислар ташриф буюрган ўйинлар сонини сезиларли даражада камайтирган.

Comments are closed.