«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Хитойда Циндао шаҳрининг 9,5 млн кишилик бутун аҳолиси коронавирусга текширилади

Хитойнинг Шаньдун шарқий провинциясидаги Циндао шаҳри маъмурлари беш кун ичида шаҳарнинг барча 9,5 миллион аҳолисини коронавирусга қарши текширишга қарор қилди, деб ёзади «ТАСС». Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича шаҳар қўмитаси баёнотига кўра, шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат аниқланганидан кейин шундай қарорга келинган.

Тасдиқланган режага кўра, яқин уч кун ичида шаҳардаги бешта алоҳида туман аҳолиси тестдан ўтказилади, беш кун ичида эса бутун Циндао аҳолисини коронавирусга текшириш якунланади.

Айни пайтда шаҳарнинг турли ҳудудларида таҳлил топшириш пунктлари ёнида янги турдаги коронавирус нуклеин кислотасини аниқлаш тестидан ўтиш ҳақида билдиришнома олган одамлардан иборат оломон тўпланиб қолмоқда.

Хитой ҳукумати ўтган бир кеча-кундузда мамлакатнинг қитъа қисмида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 53 та ҳолатни қайд этган, улардан учтаси — маҳаллий фуқароларда. 2019 йил декабридан буён коронавирус билан касалланганлар сони 85,5 мингтадан ошган. Расмий маълумотларга кўра, Хитойнинг қитъа қисмида беморларнинг 94,31 фоизи тузалган. Бу ерда коронавирус асоратларидан жами қарийб 4,6 минг киши вафот этган.

Манба: Daryo.uz

Comments are closed.