«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Учтепадаги савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун соат 8:49 да «Uchtepa Outlet Centre» Фарҳод кўчасида жойлашган “Uchtepa Outlet Centre” савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида мажмуанинг ички ва том қисми 1500 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 8:54 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9:54 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ёнғин видеолари ҳам тарқалди. 

Манба:Sof.uz

Comments are closed.