«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тожикистонда президент сайлови натижалари маълум бўлди

Куни кеча, 11 октябрь куни Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди. 

Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Эмомали Раҳмон бешинчи марта сайловларда ғалаба қозонган. 

Сайловлардаги давомат 85,3 фоизни ташкил этган бўлса, Раҳмон 90,9 фоиз овоз тўплаган. 

Шунингдек, сайловларда социалистлардан Абдуҳалим Ғаффорзода, Тожикистон иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода, Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев ва Аграр партиядан Рустам Латифзода иштирок этган. 

Манба:Xabar.uz

Comments are closed.