«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Орол денгизига саёҳат қилиш учун самолёт ва вертолётлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

Орол денгизига саёҳат қилиш учун самолёт ва вертолётлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Шу мақсадда Мўйноқда янги вертолёт кўниш майдончаси қурилди.

Мўйноқ туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вертолёт орқали Орол денгизи акваторияси, Қизилжар овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги иссиқхоналар, Қазақдаря қишлоғидаги чорвачилик комплексига саёҳат қилиш имконияти мавжуд. Ҳозирда ушбу ҳудудларда ҳам вертолёт учиш-қўниш майдончалари очилган.

Орол денгизига саёҳат уюштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларнинг айтишича, Орол денгизи ва Устюрт платоси бўйлаб самолёт ёки вертолётда сайр қилиш учун айнан Мўйноқ туманидан учиш маъқул бўлади. Бу сайёҳларнинг вақти ва ортиқча харажатни тежайди.

Эслатиб ўтамиз, 300 миллиард сўм эвазига янгидан барпо қилинган «Мўйноқ аэропорти»га яқинда дастлабки AIRBUS A-320 самолёти келиб қўнган эди.

Манба:UzA.uz

Comments are closed.