«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилида ўқитиш сифатини ошириш учун маблағ ажратди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерацияси маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган «Зўр!» (“Класс”) лойиҳасини бошламоқда.

11 октябр куни Россия Федерацияси расмий делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида Тошкентда қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ҳамда Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти Дастур оператори бўлиб, улар ёрдамида Россиянинг малакали мутахассислари (ўқитувчилар ва методистлар) Ўзбекистоннинг ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тили ўқитувчиларининг малака оширишларига ёрдам берадилар.

«Зўр!» лойиҳасининг илк босқичида 32 нафар рус методистлари маҳаллий мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражасини назорат қилиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолайди ҳамда ҳамкасбларига тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

2021 йилда 100 нафар россиялик мутахассис республикага мамлакатимизга келиши режалаштирилган. Ўзбекистонга йўналтирилган мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпаяди. Дастурнинг барча босқичлари 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олади.

Манба:Sof.uz

Comments are closed.