«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Самарқандда «Epica» каналга тушиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

Жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 08:50 да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “A.Навоий” МФЙ Е.Равшанов кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга «Epicа» русумли машина бошқарувини йўқотиши натижасида тушиб кетганлиги маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчи У.Е.ни беҳуш ҳолатда чиқариб олдилар.

Aянчлиси, туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамасдан, фуқаро вафот этган.

Манба:Aniq.uz

Comments are closed.