«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Пол Погба: «Реал»да ўйнаш орзум

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ Мадрид клуби франциялик футболчи трансфери фикридан воз кечгани маълум қилинганди. Қайд этилишича, «Реал» ва Зинедин Зидан унинг ўрнига ёш Федерико Вальвердега ишонч билдиришда давом этади.

Ҳаммамиз бу хабарларни эшитдик. Мен қандай жавоб бера оламан? Ҳар қандай футболчи «Реал»да ўйнашни хоҳлайди. Бу менинг орзум, шунинг учун нега энди бўлмаслиги керак. Бу бир кун келиб, бу содир бўлиши мумкин. Ҳозир эса «Манчестер Юнайтед»да ўйнайман ва менга клубим ёқади. Клубни ўзи муносиб бўлган мавқега қайтариш учун қўлимдан келган барча ишни қилишни хоҳлайман. Бунинг учун жамоадошларим сингари боримни беришни режалаштиряпман.

Пол Погба, футболчи

Погба 2016 йилдан бери «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий мавсумда Англия Премьер Лигасида 3 та ўйин ўтказиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.