«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Луис Суарес терма жамоалар миқёсида Лионель Мессининг рекордини янгилади

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ—2022 мусобақаси саралашининг биринчи босқичи доирасида ўтказилган Чилига қарши учрашувда ажойиб статистик натижа қайд этди.

MisterChip’нинг хабар беришича, Суареснинг мазкур учрашувдаги голи унга Жанубий Америка минтақасининг мундиал саралашлари тарихидаги энг яхши тўпурарига айланишга имкон берган. Эндиликда унинг барча саралашлардаги голлари сони 22 тага етди.

Қайд этиш жоиз, Суареснинг ушбу кўрсаткич бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини (21 та гол) ортда қолдирди.

Месси ва Суарес 2014—2020 йилларда «Барселона»да бирга ўйнаган. 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи 2020 йилги трансферлар вақтида «Атлетико»га кўчиб ўтди. Ўтган мавсумда у клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 36 учрашув ўтказиб, 21 та гол ва 10 голли узатмага муаллифлик қилганди.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.