«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қашқадарёда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш машғулотлари ўтказилди

Қашқадарёда ҳам “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида жойлашган Aбдулла Орипов номидаги мактаб хиёбонида, вилоят бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг жорий қилиш, аҳоли айниқса ёшларни спортга бўлган қизиқишларини яна-да ошириш мақсадида пиёда юриш акцияси ва эрталабки бадантарбия машғулотларининг навбатдагиси карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди.

Ушбу оммавий тадбирда шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг барча қатлами, кексалар ва нуронийлар, аёллар ҳамда ёшлар бирдек иштирок этишди. Эʼтиборли жиҳати мазкур тадбирда 400 нафарга яқин аҳоли иштирок этди.

Comments are closed.