«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз деб топилган 200 кг гўшт йўқ қилинди

Қашқадарё вилоятида Тошкент томон ҳаракатланиб келаётган автомобиль юкхонасида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ Пост патруль хизмати ва ЖЦБ Карантин бўлинмаси сафдор-ходими Н.Шодмонов ветеринария бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси соат 1:00 ларда Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Қарши шаҳрида яшовчи Н.Самадов бошқарувидаги Espero автомашинани тўхтатган.

Автомобиль юкхонаси кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, бир неча қора целлофан пакетларга ўралган жами 200 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида Чироқчи туман ветеринария лаборатория экспертизасига топширилиб, ушбу гўшт маҳсулотлари лаборатория томонидан истеъмолга яроқсиз деб топилгач тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.