«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қамашиликлар Шерали Санаевни Миришкор туманига зарбоп тўн билан кузатди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманига ҳокимлик қилиб келган Шерали Санаевни Қамаши халқи ва депутатлари зарбоп тўн кийдириб, олқиш билан кузатди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

2020 йил 7 октябрь куни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган Шерали Санаев ҳам оиласидек бўлиб қолган ҳокимлик жамоаси ва тумандошлари билан худди шу йўсинда хайрлашган.

«Ҳар бир раҳбарни мана шундай қувонч кўз-ёшлари билан кузатиш насиб қилсин. Ҳамма раҳбарлар ҳам мана шундай ҳурмат ва эътибор билан кузатилавермайди. Бунинг замирида халққа хизмат ва фидойилик ётади», — деган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев.

Ҳоким бошчилигидаги сектор раҳбарлари, депутат ва нуронийлар янги тайинланган ҳокимларни дуо қилиб, омад ва зафар тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Шерали Санаев Миришкор туманига ҳоким этиб тайинлангач, Қамашига Вазирлар Маҳкамаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Ботир Тоғаев раҳбар этиб тайинланганди.

Comments are closed.