«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистондаги биринчи ŠKODA автомобили ŠKODA KODIAQ бўлади

2020 йил октябрь ойида “Жиззах авто” МЧЖ “Фольксваген” концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

ŠKODA KODIAQ икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.

ŠKODAнинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган» деб қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.  

Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

Манба:Aniq.uz

Comments are closed.