«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Эдинсон Кавани: Неймар билан жанжаллашганмиз, тўқнашув кийиниш хонасида ҳам давом этган

«Манчестер Юнайтед»нинг янги ҳужумчиси Эдинсон Кавани ПСЖдаги собиқ жамоадоши Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди.

Фото: AFP

У яхши йигит. Фақатгина биз бир сафар жанжаллашиб қолганмиз, буни ҳамма билади. Бу «Лион»га қарши ўйинда содир бўлганди. Биз жанжаллашдик, кийиниш хонасида тўқнашув ҳам бўлди. Аммо бу ҳақида айтилганларининг ҳаммаси ҳам тўғри эмас.

Ҳа, биз у билан турличамиз. Аммо мен ҳар доим жамоада дўст бўлиш шарт эмаслигини таъкидлаб келганман. Назаримда, майдонда дўст бўлиш, бир-бирига қоя бўлиш керак. Кийиниш хонасида дўст бўлиш ёки ҳамма билан кечки овқатга боришга ҳожат йўқ. Ҳа, биз умуман бир-биримизга ўхшамаймиз, биз кўп нарсаларни баҳам кўрмадик, фикрлашимиз ҳам турлича, лекин бу бизни яхши муносабатда бўлишимизга тўсқинлик қилмайди.

Эдинсон Кавани, футболчи

Маълумот учун, Кавани 2013—2020 йиллар мобайнида ПСЖ сафида тўп тепган. Неймар эса жамоага 2017 йилда қўшилган.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.