«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида иштирок этадиган клубларнинг қанча гонорар олиши эълон қилинди

УЕФА 2020/2021 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок этгани учун клубларнинг қанча гонорар олишини эълон қилди.

Фото: УЕФА

Қайд этилишича, гуруҳ босқичидаги 32 клубнинг ҳар бирига 15,25 миллион евродан (14,5 миллион евро бошланғич, 0,75 миллион евро эса қўшимча тўлов сифатида) берилади.

Қўшимчасига жамоалар гуруҳдаги ҳар бир ғалабаси учун 2,7 миллион евродан, дуранг учун эса 0,9 миллион евродан олади. Фойдаланилмаган маблағлар эса (ҳар бир дурангдан 0,9 миллион евро) жамланиб, ғалаба сонига мутаносиб равишда гуруҳ босқичи иштирокчилари ўртасида тенг тақсимланади.

Плей-оффдаги гонорарлар қуйидагича:

  • 1/8 финалга йўл олгани учун: 9,5 миллион евро
  • 1/4 финал: 10,5 миллион евро
  • 1/2 финал: 12 миллион евро
  • Финал: 15 миллион евро

Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган жамоа қўшимча равишда яна 4 миллион еврога эга бўлади. УЕФА Суперкубогидаги ўйин учун ҳар иккала жамоага 3,5 миллион евродан, ғолиб жамоага эса яна 1 миллион евро берилади.

Шунингдек, клубларга Еврокубоклардаги 10 йиллик рейтинги натижалари асосида ҳам қўшимча маблағлар тақдим этилади. 585 миллион миқдоридаги маблағ коэффициентли акцияларга бўлиб чиқилади. Бунда ҳар бир акция 1,118 миллион еврони ташкил қилиб, энг кам рейтинг натижасига эга жамоа 1 та акция олади, ўз навбатида энг юқори ўриндаги жамоа 32 та акцияга эга чиқади.

Бундан ташқари, яна бир тўлов бўлиб, бу 292 миллион еврони ташкил этадиган маркетинг маблағлари ҳисобланади. Ушбу сумма Чемпионлар Лигаси иштирокчилари томонидан намойиш этилган ҳар бир телевизион бозор улушига қараб (гуруҳ босқичи ҳам киради) тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра, Мюнхеннинг «Бавария»си мусобақа бош совринига эга чиққанди.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.