«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Сирдарёда Nexia ва MAN иштирокида юз берган ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ёниб кетди

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 6 октябрь куни соат 01:20 да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 924-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Термиз—Тошкент йўналишида кетаётган 1994 йилда туғилган ҳайдовчи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Э.Т. Nexia автомобилини бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Косон махсус механизациялашган» МЧЖга тегишли, фуқаро Т.Ш. бошқарувида бўлган MAN русумли юк автомашинаси тиркамасининг орқасига урилган. Натижада Nexia ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва ёнғин юзага келган.

ЙТҲ натижасида Nexia автомобилида бўлган йўловчи ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Э.Ш. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.