«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Озодбек Назарбеков: «Айниқса, раҳбарлар уйғониши керак. Энди олдингидек ишлаб бўлмайди»

2020 йил 7 октябрь куни Маданият вазирлигида болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари, Таълим муассасалари бўйича бош мутахассислар ҳамда республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари иштирок этди.

Тадбирда энг аввало, пандемия даврида болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим жараёнларини олиб бориш юзасидан белгиланадиган асосий вазифалар муҳокама қилинди. Мазкур мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тегишли таклифлар берилди. Бундан ташқари, ўқув муассасаларида маънавий муҳитни янада яхшилаш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Бу борада китоб ва даврий нашрлар мутоласини кенг тарғиб этишимиз шарт.

Ҳозирги пандемия шароитида мактабларни белгиланган тартиб-қоидаларга асосан очиш лозим. Бунинг учун барча шароитлар яратилган. Бироқ бу борада камчиликлар ҳам йўқ эмас. Ҳудудий бошқармалар мактаб фаолиятига бефарқ эканлиги, жойлардаги таълим бўйича бош мутахассислар ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани ачинарли ҳолдир. Мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этмасак кўзлаган мақсадимизга эришолмаймиз. Шунинг учун мактабларда таълим-тарбияни биринчи ўринга қўйишимиз лозим. Зеро давлатимиз раҳбари айтганларидек Учинчи Ренессанс пойдевори таълимдан бошланади.

Шунингдек, йиғилишда АндижонБухороНаманганСирдарёТошкент вилоятлари маданият бошқармаларининг ҳисоботи тингланди. Бундан буён таълим муассасаларига жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Айниқса, раҳбарлар уйғониши керак. Энди олдингидек ишлаб бўлмайди. Бу бугунги замон талабидир. Бунинг учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Манба:Aniq.uz

Comments are closed.