«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Андижон вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси вафот этди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳудудидан ўтувчи Хонобод—Андижон автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Маълум бўлишича, 2020 йил 30 сентябрь куни соат 18:00 да фуқаро А.А. Nexia-3 автомобилида Жалақудуқ тумани «Тўрачек» МФЙ ҳудудидан ўтган Хонобод—Андижон йўлида ҳаракатланиб келаётиб, фуқаро Т.О. бошқарувидаги Volvo FH12 юк автомашинасини қувиб ўтган. Қувиб ўтиш давомида Nexia ҳайдовчиси юк машинасининг ўнг олд томонига урилган ва бошқарувни йўқотган.

Натижада қарама-қарши томонга ўтиб кетиб, ушбу йўналишда келаётган фуқаро К.Х. бошқарувидаги Damas билан тўқнашув содир этган. Бунинг оқибатида Damas ҳайдовчиси К.Х. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда Nexia бошқарувини йўқотиб ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани, Сурхондарёда эса Nexia автобус билан тўқнашиши оқибатида 21 ёшли ҳайдовчи ва машинадаги йўловчи вафот этгани хабар берилганди.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.