«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари минтақадаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилишича, суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.

Манба:Xabar.uz

Comments are closed.