«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистонда Kia’нинг эксклюзив автомобили ишлаб чиқарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда Kia’нинг ҳеч қаерда бўлмаган эксклюзив автомобили ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда 5 октябрь куни Тошкентнинг Сергели туманидаги Kia Motors автосалонида Kia Seltos ва Kia К5 автомобиллари тақдимотида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Roodell компанияси бизнес-режаси ва ривожланиш стратегиясига кўра ҳар чоракда битта Kia моделини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу икки босқичда амалга оширилади.

«Иккинчи босқичда биз бутунлай бошқа турдаги ҳали ҳеч қаерда ишлаб чиқарилмаган ва МДҲда ҳам намойиш этилмаган автомобиль ишлаб чиқарамиз. У бутун Ўзбекистон учун эксклюзив равишда бутун минтақа учун ишлаб чиқариладиган янги Kia маҳсулоти бўлади… Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, у ҳам экспорт қилинадиган ҳамёнбоп автомобиль бўлади», — деган Roodell’нинг бош директори Дониёр Давлетияров.

Жиззахдаги эркин иқтисодий зонанинг аъзоси сифатида ўз мажбуриятлари доирасида Roodell ишлаб чиқарилган автомобилларнинг тахминан 20 фоизини экспорт қилмоқчи, шунингдек, маҳаллийлаштириш даражасини камида 30 фоизга етказишга эришмоқчи.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.