«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Мэнни Пакьяо қандай шартлар асосида Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлишини айтди

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо қандай шартлар асосида Конор Макгрегор билан рингга чиқишини айтди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун унга жангнинг сопромоутерлиги берилиши керак.

Ҳозир Paradigm Sports Management билан шартномам йўқ. Мен ўзимнинг Pac Sports and Entertainment компаниямга асос солдим ва мухлисларга улар хоҳлаган нарсани беришга тайёрман, яъни Конор билан ҳаяжонли жангни. Ушбу жанг мен мазкур тадбирнинг ташкилотчиси бўлсамгина амалга ошади.

Мэнни Пакьяо, боксчи

41 ёшли Пакьяо профессионал боксда 71 та жанг ўтказиб, уларнинг 62 тасида ғалаба қозонган, 7 тасида эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Унинг иштирокидаги яна 2 та жанг дуранг билан якунланган.

32 ёшли MMA жангчиси Макгрегорнинг ҳисобида эса 26 та жанг, 22 ғалаба ва 4 мағлубият бор. Шунингдек, у бокс қоидалари асосида ўтган жангда (2017 йил август ойида) Флойд Мейвезерга имкониятни бой бериб қўйган.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.