«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Магистратура жавоблари бугун эълон қилинади

Жавобларни ОТМларнинг расмий веб сайти орқали бугун, 7 октябрь куни соат 17:00дан бошлаб кўриш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўз натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали 7 октябрь куни соат 17:00дан бошлаб танишиши мумкин.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил магистратура учун 73 минг абитуриент 10 минг 425та ўрин учун курашди. Магистратура имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилди, узрли сабаблар билан имтиҳонга қатнаша олмаганлар учун эса синов 22 сентябрь куни бўлиб ўтди.

Манба:Kun.uz

Comments are closed.