«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Samsung замонавий кир ювиш машинаси учун еттита зарурий хусусиятларни санаб ўтади

Samsung компанияси нима учун хонадонингизда 7 килограмм максимал сиғимли кир ювиш машинаси бўлиши кераклигининг 7 сабабини келтириб ўтади.

Қуйидаги замонавий кир ювиш машинаси учун зарур хусусиятлар ҳамда ушбу хусусиятларга эга бўлган Samsung моделлари ҳақида сўзлаб берамиз.

Кир ювиш машинасини хонадоннингиздаги асосий вазифаси — бу кир ювишни қойиллатиб, кундалик ишларга дасёр бўлишдан иборат. Одатда, хонанинг бир чеккасида жимгина туришига қарамай, ушбу қурилма кийимларни тўхтовсиз ювиб бераверади. Бундай шароитда узоқ йиллар давомида фойдаланиш учун эса кир ювиш машинаси танловига алоҳида эътибор билан ёндашиш жуда муҳим.

Биринчи сабаб: Қулай нарх ва мукаммал сиғим

Эҳтимол, кир ювиш машинаси танловида барабан ҳажмига асосий эътибор қаратилса керак. Ўз навбатида, 7 килограммлик сиғим хонадоннинг якка соҳиби учун ҳам, икки фарзандли оила учун ҳам бирдай мос тушади. Нархи эса барчани мамнун қолдириши турган гап. Энг чиройли дизайндаги кир ювиш машинаси уйингиз билан уйғунлик яратади ва бунинг устига кўп жойни эгалламайди.

Иккинчи сабаб: AddWash билан қўшимча кийимларни юклаш мумкин

Кир ювишни энди бошладингиз ва унутиб қолдирилган буюмга кўзингиз тушдими? У ҳолда Samsung кир ювиш жараёнини тўхтатиб туриб, қолдирилган буюмни қўшиб ювиш имкониятини яратмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас, чунки кир ювиш кукуни ёки кондиционер қўшиш ҳамда бошқа буюмларни чайиш ёки қурутиш учун қўшимча юклаш ҳам мумкин. Буларнинг ҳаммасини 7 килограмм ҳажмли барча кир ювиш машиналаридаги AddWash технологияси ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Учинчи сабаб: буғ ёрдамида ювиш

Буюмларингизни ювишдан олдин ишлов беришга ҳожат йўқ, чунки буғ буюмларингизга сингиб уларни тозалайди ҳамда 99,9% бактериялардан халос этади. Буғ билан ювиш аллергенларга қарши самарали курашиб, аллергияси бор одамларга ҳам жуда қулай бўлади.

Тўртинчи сабаб: Инверторли мотор

Кўплаб Samsung кир ювиш машиналари инверторли мотор билан жиҳозланганлиги сабаб юқори энергия самарадорлигига эга, паст товушда ишлайди ҳамда кир ювишда юқори сифат натижаларини кўрсатади. Универсал моторлардан асосий фарқи, инверторли моторларда анъанавий чоткаларнинг ёқлиги ҳамда юқори кучдаги магнитларга эгалигидир. Бундан ташқари, улар жуда чидамли ҳамда инверторли моторларга 10 йиллик кафолат мавжуд.

Бешинчи сабаб: Сунъий интеллект

Қурилма модели қанча янги бўлса, ундаги хусусият кўрсаткичлари шунчалик кучли бўлади. Samsung кир ювиш машиналарида Бихбй сунъий интеллект тизими ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида кир ювиш жараёнини масофадан бошқариш мумкин. Шу билан бирга у сизга энг қулай ювиш режимини танлаб беради, кир ювиш тартибини оптималлаштиришади ҳамда мавжуд носозликларни аниқлаш хусусиятига ҳам эга.

Олтинчи сабаб: EcoBubble генератори

Махсус EcoBubble технологияси кир ювиш кукунини пуфакчаларга айлантириб, ҳатто паст ҳароратда ҳам буюмларингизни самарали юва олади. Пуфакчалар буюмлар матосига зарар етказмасдан чуқурроқ сингийди ҳамда уларни янада яхшироқ тозалайди.

Еттинчи сабаб: Барабан тозалигига эътибор

Кир ювиш машинаси барабанида юзага келувчи ифлосланиш ҳамда ёқимсиз ҳидларга сабаб бўлувчи бактериялардан одатда қиммат тозалаш воситалари ёрдамида халос бўлиш мумкин. Аммо Samsung кир ювиш машиналари замонавий моделларидаги барабанни эко-тозалаш функцияси ёрдамида ортиқча тозалаш воситаларига ҳожат қолмади. Кир ювиш машинаси тозалаш зарурати ҳақида ўзи хабар беради ва сиздан дастурни ишга тушириш талаб этилади холос.

Samsung кир ювиш машиналари тўғрисидаги батафсил маълумотларга Samsung расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил эга бўлиш мумкин.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan Instagram: @samsunguzbekistan Telegram: t.me/SamsungUzbekistan Сайт: samsung.uz

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.