«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

2020 йил ёзги трансферлар вақтида энг кўп пул сарфлаган клублар маълум бўлди

Европада трансферлар ойнаси 5 октябрь, душанба куни ёпилди. Унинг натижаларига кўра, сарф-харажатлар бўйича «Челси» биринчи ўринни эгаллади.

Фото: Twitter/@ChelseaFC

Лондонликлар 7 футболчини сотиб олиш учун 271 миллион евро сарфлади. Булар: Кай Ҳаверц (80 миллион евро), Тимо Вернер (53 миллион евро), Бен Чиллиуэл (50,2 миллион евро), Ҳаким Зиёш (40 миллион евро) ва Эдуард Менди (24 миллион евро), шунингдек, клуб Маланг Сарр ва Тиаго Сильвани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди.

Мазкур кўрсаткич бўйича кейинги ўринларни «Манчестер Сити» (156,8 миллион евро) ва «Барселона» (124 миллион евро) эгаллади.

Трансфер ойнасидаги кутилмаган натижалар қаторида эса Португалиянинг «Бенфика» (98,5 миллион евро) ва Италиянинг «Парма»нинг (76,4 миллион) сарф-харажатлари қайд этилди.

Manba: daryo.uz

Comments are closed.