«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистонлик машҳурларнинг қандай бизнеслари бор?

Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг аксарияти турли тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. Қуйида таниқли хонанда, актрисаларнинг қандай бизнеслари борлиги ҳақида маълумот берамиз.

Озодбек Назарбеков

Фото: Instagram / @ozodbek_axmadovich

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков 2019 йилда «Дарё»га берган интервьюсида кўпчилик унга тегишли деб ўйлайдиган бизнесларга аслида алоқаси йўқлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Бироқ айрим кичик бизнеслари борлигини ҳам инкор қилмаган.

«Ўзим тепасида туриб юргизадиган биронта бизнесим йўқ. Шерикчилик асосида дўстларим ва яқинларим билан бизнеслар йўлга қўйилган. Улар ҳалол, пок иш юритишади ва менинг улушимни ўз вақтида етказишади», — деган эди Озодбек Назарбеков.

Райҳон

Фото: Instagram / @rayhon_ganieva

Хонанда Райҳон яқинда ўз брендига асос солди. У аёллар учун қулай ва замонавий кийимлар ишлаб чиқариб, сотишни йўлга қўйган.

«Миллион» кулги жамоаси

Фото: Instagram / @davron_kabulov

«Миллион» кулги жамоаси вакиллари ҳам кийим бизнеси билан шуғулланади. «Миллион» бренди остида сотувга чиқарилаётган кийимлар эркак ва аёлларга мўлжалланган.

Шоҳруҳхон 

Фото: Instagram / @shohruhhon

Хонанда Шоҳруҳхон ўз продюсерлик марказини очди. Марказ истеъдодли ёшларга ўз йўлини топишига кўмаклашади.

Асал Шодиева

Фото: Instagram / @asalshodiyeva

Актриса Асал Шодиева ўз брендига эга. Унинг Мiel бренди аёллар ва болаларга кийим ишлаб чиқаради.

«Браво» кулги жамоси вакили Шаҳло Зоирова 

Фото: Instagram / @shahlo_bravo_official

Шаҳло Зоирова аёллар кийим-кечаклари дўконини очган.

Мадина Мумтоз 

Фото: Instagram / @madinamumtoz

Хонанда ва актриса Мадина Мумтознинг оқшом ва келин либослари салони бор.

Шаҳзода 

Фото: Instagram / @shahzodasinger

Хонанда Шаҳзода Inter media деб номланган продюсерлик компаниясига асос солган. Компания ёш хонандаларга шоу-бизнес оламида ўз йўлини топишига ёрдам беради.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.