«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йилдан ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамаси “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Президентнинг 9.07.2019 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5761-сон фармонини амалга ошириш, шунингдек электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш мақсадида:

• электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ) “ишлаб чиқариш — подстанция — тақсимлаш пункти — трансформатор подстанцияси — истеъмолчи” занжирига асосланади;
• ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади;
• аҳоли яшаш пунктларида барча истеъмолчиларга, тақсимлаш пунктлари ва трансформаторларга ҳисоблагич ва концентраторлар бир вақтнинг ўзида ўрнатилади;
• автоматлаштирилган тизимни ўрнатиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.
 
Norma’нинг хабар беришича, ҳужжат билан:

• электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, концентратор ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш графиги;
• ҳудудларнинг шаҳар ва туманлари кесимида ЭҲНАТни жорий этиш графиги;
• ЭҲНАТни жорий этишни ташкиллаштириш бўйича ҳудудий ҳамда туман ва шаҳарлар бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби;
• ҳудудларда мутахассисларни ЭҲНАТни жорий этиш ва фойдаланишга ўргатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказиш графиги тасдиқланди.
 
Қарор билан ЭҲНАТнинг жорий этилишини назорат қилиш, натижадорлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш махсус комиссияси ташкил этилади. Комиссия ва ишчи гуруҳларнинг амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботлари халқ депутатлари туман ва вилоятлар Кенгашларида эшитилади.
 
Энергетика вазирлигига“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан биргаликда лойиҳанинг ТИАни 2020 йил 1 ноябрга қадар якунлаш, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса ҳисобга олиш тизимининг узлуксиз ишлаши, электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш топширилди.

Manba: kun.uz

Comments are closed.