«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Франция ва Италиядаги сув тошқини оқибатлари (фото)

Франция жануби-шарқига ва Италия шимолига кучли сел ёпирилди. Оқибатда тоғ дарёлари қирғоқларидан тошиб чиқди, қишлоқлар ерлари ўпирилиб тушди. «Коммерсантъ» табиий офат оқибатларини акс эттирувчи фотогалереяни эълон қилди.

Қутқарувчилар одамларни вертолётларда эвакуация қилмоқда. Италиянинг энг кўп жабр кўрган ҳудудлари — Пемонт ва Лигурия маъмурлари ҳукуматдан фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўради.

Фото: AP Photo

Ер кўчишлари туфайли Италияда йўллар тўсилган, бир нечта аҳоли пунктлари ташқи дунёдан узилиб қолган.

Фото: AP Photo

По дарёси сатҳи олти метрга кўтарилган. 10,5 мингдан ортиқ уй электрсиз қолган.

Фото: AP Photo

Италия шимолида тошқин оқибатида етти киши, шу жумладан, бир қутқарувчи ҳалок бўлган.

Фото: AP Photo

7 октябрь куни офатдан жабр кўрган Франция жануби-шарқига мамлакат президенти Эмманюел Макрон ташриф буюриши кутилмоқда.

Фото: AP Photo

Франция байроғи сув тошқинидан кейин.

Фото: AP Photo

Саккиз киши бедарак йўқолган, яна 13 киши қидирилмоқда.

Фото: AP Photo

Сўнгги маълумотларга кўра, сув тошқини оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.

Фото: AFP

Икки юздан ортиқ киши жабрланган ҳудуддан вертолётларда эвакуация қилинди.

Фото: AP Photo

Қутқарув хизматлари жабрланган шаҳарларга вертолётларда озиқ-овқат маҳсулотларини ташламоқда.

Фото: AP Photo

Кўп жойларда телефон алоқаси узилган, электр токи йўқ.

Фото: AP Photo

Ер кўчишлари оқибатида электр кабеллари ва узатиш симлари узилган.

Фото: AP Photo

Ҳудудда мингга яқин ёнғин-қутқарув хизматлари ходимлари ишламоқда.

Фото: Reuters

Денгизбўйи Алп тоғлари департаменти ҳудудида бир нечта автомагистрал ёпилган, темир йўл ҳаракати тўхтатилган.

Фото: AP Photo

Сен Мартен-Везюби яқинида кучли ёмғир туфайли автомобиль кўприги қулаб тушди.

Фото: Reuters

Об-ҳаво хавфининг энг юқори даражаси Денгизбўйи Алп тоғлари департаментида эълон қилинди.

Фото: Reuters

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.