«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Коронавирусга сизни бошқаришига имкон берманг» – Трамп касалхонадан чиқди

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп касалхонадан чиқди. Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Президентнинг саҳифасида унинг Оқ уйга вертолётда қайтгани тасвирланган видео пайдо бўлди.

Трамп вертолётдан тушиб Оқ уй айвони томон кўтарилган ва ниқобини ечиб, унинг хавфсизлигини таъминлаган аскарларга ҳарбийчасига миннатдорчилик билдирган. Бу видеодан кейин Трампнинг саҳифасида яна бир видеомурожаат пайдо бўлди.

pic.twitter.com/Sn4yTTg8eB— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) October 5, 2020

«Менинг тузалишимга ёрдам берган барча шифокорлар, ҳамшираларга раҳмат. Шуни айтмоқчиманки, коронавирусга сизни бошқаришига имкон берманг. Қўрқманг, бизда энг яхши шифокорлар ишлайди. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳатто 20 йил олдингидан ҳам яхшироқ.

Мен фронтга қайтдим. Яна такрорлайман, касаллик сизни бошқаришига йўл қўйманг, эҳтиёт бўлинг. Вакцина ҳам аста-секин яратилади. Мени қўллаганингиз учун раҳмат», деб мурожаатини якуналаган Трамп.

pic.twitter.com/OxmRcZ5nUZ— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) October 5, 2020

Бу АҚШ етакчисининг коронавирус юқтирганидан кейинги учинчи видеомурожаати бўлди. Бунгача у икки марта Уолтер Рид номидаги ҳарбий касалхонадан мурожаат йўллаганди. Трампда 2 октябрь куни коронавирус аниқланган ва у 3 кун давомида касалхонада бўлгач, яна Оқ уйга қайтди. У буткул тузалгунга қадар шифокорлар назоратида бўлади. Маълум бўлишича, Трамп 15 октябрь куни Жо Байден билан бўладиган навбатдаги дебатларда қатнашади.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.