«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЖССТ: Коронавирусга Ер аҳолисининг 10 фоизи — 780 млн киши чалинган бўлиши мумкин

COVID-19’га чалиниш ҳолатларининг ҳақиқий сони расман қайд этилганидан анча кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Майкл Райан маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Фото: АP

Райаннинг сўзларига кўра, айни пайтгача вирусга Ер аҳолисининг тахминан 10 фоизи — 780 миллион киши чалинган бўлиши мумкин. ЖССТ вакили бу кўрсаткични «оптимистик» деб атади.

Касалланишнинг иккинчи тўлқини ҳақида фикр билдираётиб, Райан ҳозир дунёга оғир давр кириб келаётганини айтди.

Маълумот учун, пандемия бошидан буён дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 миллион кишидан ошди.

Касалланиш ҳолатларининг энг кўпи ҳамон АҚШда қайд этилмоқда. Мамлакатда пандемия бошланганидан бери 7,4 миллион кишида коронавирус аниқланган. Иккинчи ўринда — Ҳиндистон (6,5 миллион), ундан кейин — Бразилия (4,9 миллион) бормоқда.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.