«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«Барселона» 2020 йил ёзги трансферлар ойнасида футболчилар сотувидан энг кўп пул ишлаган клуб бўлди

«Барселона», «Наполи» ва «Аякс» клублари Европада 2020 йилдаги ёзги трансферлар ойнаси вақтида футболчилар сотувидан энг кўп даромад кўрган клублар бўлди.

Фото: Twitter

«Барселона» 6 футболчисини сотиш орқали 126,5 миллион евро ишлаб олди. Каталонияликлар Артурни «Ювентус»га 72 миллион евро, Нелсон Семедуни «Вулверҳэмптон»га 30 миллион евро, Карлес Пересни «Рома»га 11 миллион евро, Марко Кукурельяни «Хетафе»га 10 миллион евро, Иван Ракитични «Севилья»га 1,5 миллион еврога сотди. Шунингдек, Жан-Клер Тодибо «Бенфика»га 2 миллион еврога ижарага берилди.

«Наполи» 11 футболчисини 114,48 миллион еврога сотган бўлса, «Аякс» 4 ўйинчисини 101 миллион еврога пуллаган.

Қайд этиш жоиз, соф фойда бўйича биринчи ўринни «Байер» (64 миллион евро) эгаллаган. Кейинги ўринлардан эса «Аякс» (60,25 миллион) ва «Лилль» (53,7 миллион) жой олган.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.