«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«Барселона» футболчилар маошини яна камайтирмоқчи

Фото: «Барселона» ФК

Ортда қолган молиявий йил якунларига кўра клуб 97 миллион евро миқдорида зарар кўрди. Раҳбарият янги ҳисобот даврида вазият янада оғирлашиб кетишидан хавотирда.

Бунга йўл қўймаслик учун «Барселона» раҳбарияти футболчилардан иш ҳақини камайтиришни сўрамоқчи. Cadena SER маълумотларига кўра, музокаралар «норасмий алоқалар» орқали амалга оширилади. Шунингдек, клуб йиллик тўловларни ҳам камайтириш учун шартномаларни узайтиришни таклиф қилмоқчи.

Маълумот ўрнида, «Барселона»нинг 2019 йилдаги иш ҳақи харажатлари 642 миллион долларга баҳоланганди (тахминан, 545 миллион евро).

Каталон клуби Ла Лиганинг 5-туридан кейин 3 ўйин ўтказган ҳолда 7 очко жамғариб 5-ўринда бормоқда. «Барселона» иштирокидаги дастлабки икки тур ўйинлари кечроқ муддатга қолдирилган.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.