«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Kenzo бренди асосчиси COVID-19’дан вафот этди

Моделер Кензо Такада 81 ёшида коронавирусдан вафот этди. Япониялик дизайнер ва мода уйи асосчиси Кензо 4 октабр, якшанба куни Франциянинг Нейи-сюр-Сен коммунасидаги касалхонада вафот этди.

Такада 1939 йил 27 февралда Япониянинг Ҳёго префектурасида туғилган. У Токиодаги Bunka Gakuen мода мактабида таҳсил олган ва 1965 йилда Францияга кўчиб ўтган.

Kenzo бренди 1970 йилда Такада томонидан асос солинган. У Парижда Jungli Jap деб номланган биринчи бутикини очди. У ерда дизайнер ўзининг биринчи мода намойиши ўтказган. Кейинги йили у Нью-Йорк ва Токиода ўз коллекциясини тақдим этди.

1983 йилдан бери Такада эркаклар модаси билан шуғулланади. Беш йил ўтгач, Кензо болалар кийимлари ва уй-рўзғор буюмларининг биринчи қаторини, бир йилдан сўнг парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқарди.

1993 йилда Кензо ўз брендини LVMH концернига сотди ва олти йилдан сўнг у мода уйидан чиқиб, муаллифлик лойиҳаларини бошлади. 2004 йилда Такада Gokan Kobo брендини ишга туширди, дастурхон, аксессуарлар ва уй жиҳозларини яратди.

2016 йилда Такада Франция фахрий легиони кавалери ордени билан тақдирланди.

Манба:Sof.uz

Comments are closed.