«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Наманганда Марказий Осиёдаги ягона бўлган картодром қурилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан Наманган вилояти, Учқўрғон туманида  жаҳон стандартларига тўла мос келувчи уч конфигурацияли картодром бунёд этилди. 

«Ватанпарвар» ташкилотининг техник ва амалий спорт турлари таркибига кирувчи авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризми ривожлантирилади. Учқўрғон туманидаги ўқув спорт техника клуби тасарруфидаги 1,70 гектар ер майдонида бошланган қурилиш ишлари натижасида тез орада картодромда ҳакамлар ва тиббиёт ходимлари хоналари, ўғил ва қиз болалар кийиниш ва ювиниш хоналари, картингларни таъмирлаш устахоналари барпо этилди.

Фото:«ЎзА»

Мавжуд 870 метрдан иборат картодром ҳудудидан қўшимча 0.50 гектар ер майдони сотиб олиниб, халқаро талабларга жавоб берадиган умумий узунлиги 1050 метр бўлган уч йўналишли (1-йўналиш 831 метр), (2-йўналиш 825 метр), (3- йўналиш 855 метр) янги замонавий картодром қайта бунёд қилинди.

Янги картодромда республика ва халқаро даражадаги спорт мусобақаларини сифатли ва тизимли ўтказиш, шунингдек, Наманган вилоятида спорт туризмини ривожлантириш мақсадида «Картинг пойгаси» бўйича вилоят ҳокими кубоги учун халқаро мусобақа ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Манба:Xabar.uz

Comments are closed.