«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Жозе Моуринью собиқ жамоасини аяб ўтирмади (1:6)

Англия чемпионатининг 4-турида «Тоттенхэм» меҳмонда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди.

Ҳисоб ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ очилди. Мезбонлар хавбеги Бруну Фернандеш 11-метрли зарбани аниқ амалга оширди. Шундан сўнг «Тоттенхэм»дан Танги Ндомбеле ва Сон Хин-Мин биттадан гол уришди. Шу тариқа, 7-дақиқага келиб жамоалар учта гол уришга муваффақ бўлишди. Бу 2010 йил апрелдан бери Англия премьер-лигасида қайд этилган энг яхши натижага айланди: ўшанда «Манчестер Сити» «Бёрнли» дарвозасини уч марта ишғол қилишнинг уддасидан чиққанди. 1999 йил февралдан бери илк бор 7 дақиқада иккита жамоа дарвозасига жами учта гол урилди.

29-дақиқада манкунианликлар ўн киши қолишди. «Тоттенхэм» бурчак зарбасини амалга оширишидан олдин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Эрик Ламела тирсаги билан «МЮ» ҳужумчиси Антони Марсьялнинг иягига тушириб қолди. Бунга жавобан мезбон меҳмоннинг юзига урди. Учрашув бош ҳаками VAR ёрдамида вазиятни ўрганиб ўтирмасдан, французга қизил карточка кўрсатди.

Шундан сўнг Жозе Моуринью жамоаси жавобсиз яна тўртта гол уришди — яна Сон Хин-Мин, Серж Орье, ҳужумчи Гарри Кейн эса дубль қайд этиб, голли узатмага муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, «Манчестер Юнайтед» Англия премьер-лигаси тарихида учинчи марта 6 та гол ўтказиб юбориши.

«Тоттенхэм» 4 та турда 7 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. «Манчестер Юнайтед» мавсумда иккита мағлубият, битта ғалаба (3 очко) билан 16-поғонага тушиб кетди.

Англия чемпионати. Премьер-лига. 4-тур

«Манчестер Юнайтед» (Манчестер) — «Тоттенхэм Хотспур» (Лондон) — 1:6 (1:4)

Голлар: Фернандеш, 2 (пенальтидан). — Ндомбеле, 4. Сон Хин-Мин, 7, 37. Кейн, 31, 79 (пенальтидан). Орье, 51.

Четлатиш: Марсьяль, 29 («Манчестер Юнайтед»).

Манба:Xabar.uz

Comments are closed.