«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Женевада энг кам иш ҳақи 4100 доллар этиб белгиланди. Бу дунё бўйича энг юқори миқдордаги энг кам иш ҳақидир

Швейцариянинг Женева шаҳри энг кам иш ҳақининг янги миқдорини белгилади, деб хабар бермоқда Spot. Энди унинг миқдори бир соатлик иш учун 25 долларни, 41 соатлик иш ҳафтасида эса 4,1 минг долларни ташкил этади.

2011 ва 2014 йилларда Женева аҳолиси базавий ҳисоблаш миқдори (меҳнатга тўланадиган ҳақнинг давлат томонидан расмий белгиланган энг кам миқдори) оширилишига қарши бўлиб келган. Аммо минглаб одамлар овқат учун навбатда турган пайтда пандемия қашшоқлик муаммосини юзага чиқарди, Швейцария аҳолисининг муайян қисми дунёда энг қиммат шаҳарлардан бири ҳисобланувчи Женевада яшай олмаслигини кўрсатди.

Шу сабабли 2020 йилда Женева аҳолисининг учдан икки қисми энг кам ойлик иш ҳақи 4100 доллар этиб белгиланишини ёқлаб чиқди.

CNBC’нинг ёзишича, ўзгаришлар октябрь ойидаёқ кучга кириши кутилмоқда. Натижада ушбу энг кам иш ҳақи дунё бўйича энг юқориси бўлади. Унинг миқдори АҚШникидан уч баравар, Буюк Британияникидан эса икки баравар кўп.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.