«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Бекободдаги қурилишда ишчи ўпирилиш остида қолди

Куни кеча Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Далварзин маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган қурилиш объектида юзага келган вазият оқибатида бир нафар фуқаронинг ҳаёти хавф остида қолди.

ФВВнинг хабарига кўра, воқеа ушбу қурилиш объектининг оқава сувлари учун ҳандақ қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Аниқланишича, мазкур хандақни қазиш ишлари ер сатҳидан 4 метр чуқурликка етганда, тупроқ қатлами ўпирилиб, фуқаро М.М. устига тушиб кетади. Айни ҳодисага гувоҳ бўлган қурувчилар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб, содир бўлган вазият ҳақида хабар берган.

Фото: ФВВ

Зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар фуқарони чуқурликдан олиб чиқиб, тиббий ёрдам хизматига топширишган.

Манба:Xabar.uz

Comments are closed.