«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

АПЛ. «Ливерпуль» ўз дарвозасидан 7 та тўп ўтказиб, шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 4-турида «Ливерпуль» 4 октябрь, якшанба куни «Астон Вилла» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ «Ливерпуль» дарвозабонининг хатосидан кейин Олли Уоткинс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 22-дақиқада Уоткинс ўзининг ва жамоасининг иккинчи голини урди. 33-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, «Астон Вилла» футболчилари яна ҳисобни оширди.

39-дақиқада Уоткинс ҳет-трикни расмийлаштирди. Иккинчи бўлим дебютида Росс Барклининг зарбасидан кейин тўп мерсисайдликлар дарвозасидан жой олди. Орадан беш дақиқа ўтиб Салоҳ иккинчи голи билан вазиятни ўнглашга уринди. Шундан кейин майдон эгалари етакчиси Жек Грилиш дублни расмийлаштирган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди — 7:2.

Шу тариқа мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган «Ливерпуль» 9 очко билан 4-ўринда бормоқда. Кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритган «Астон Вилла» (9) эса 3-поғонага кўтарилди.

АПЛ

4-тур баҳси

4 октябрь, якшанба

«Астон Вилла» — «Ливерпуль» 7:2

Голлар: 1:0 – 4 Уоткинс, 2:0 – 22 Уоткинс, 2:1 – 33 Салоҳ, 3:1 – 35 Макгинн, 4:1 – 39 Уоткинс, 5:1 – 55 Баркли, 5:2 – 60 Салоҳ, 6:2 – 66 Грилиш, 7:2 – 75 Грилиш.

«Астон Вилла»: Мартинес, Таргетт, Конса, Мингз, Кеш (Ал-Муҳаммади, 80), Дуглас Луис (Накамба, 80), Макгинн, Грилиш, Баркли, Трезеге (Траоре, 87), Уоткинс.

«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк, Гомес (Жонс, 61), Робертсон, Александер-Арнольд, Фабиньо, Кейта (Минамино, 46), Салоҳ, Вейналдум, Диогу Жота, Фирмино (Милнер, 68).

Огоҳлантиришлар: ван Дейк (38), Дуглас Луис (46), Накамба (90).

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.