«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«Бавария» Чемпионлар Лигасида тарихий рекорд қайд этди

«Бавария» Европа Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖни мағлубиятга учратди (1:0) ва мусобақа бош совринига эга чиқди.

Мюнхенликлар клуби ушбу мусобақа 2019/20 йилги мавсумида барча ўйинларни ғалаба билан якунлади. «Бавария» гуруҳ босқичида рақибларини умумий 24:5 ҳисобида мағлуб этган ҳолда 18 очко тўплади.

1/8 финалда Ханс-Дитер Флик шогирдлари «Челси»ни икки бор таслим этди (3:0, 4:1). Чорак финалда «Барселона» тор-мор этилди (8:2), ярим финалда жамоа «Лион»дан устун келди (3:0).

Шу тариқа «Бавария» Чемпионлар Лигаси бир мавсумида барча ўйинларни ғалаба билан якунлаган илк жамоага айланди.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.