«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“Сизга “Тойота” олиб бераман…” Қарши туманидаги Файзобод қишлоғида яшовчи фуқаро Ф.А. пул топишнинг осон, бироқ ноқонуний йўлини танлади.

Қарши шаҳар “Пахтазор-1” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Р.нинг чет элда ишлаб чиқарилган автомашина сотиб олиш ниятида юрганидан хабар топди-ю, унинг тинчи бузилди. Ўйлаб-ўйлаб, ахийри, Ш.Р.га учрашди. “Мен “Эпсилон” компаниясида ишлайман, бизда техникаларни ҳисоби йўқ. Бошлиғимнинг 2018 йилда ишлаб чиқарилган “Тойота” машинаси бор, хоҳласангиз, шуни сизга 35000 долларга олиб бераман”, дея унинг ишончига кирди.

Хуллас, устамон йигит Ш.Р.дан дастлаб 20 минг, кейинчалик 8 минг 500 АҚШ долларини олди. Кейинги гал эса 3500 АҚШ долларини қўлга киритди. “Ўн кунда автомашина сизники бўлади” деб ваъдани қуюқ қилди. Аммо орадан ойлар ўтса ҳамки “Тойота”дан дарак бўлмади.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан иши қўзғатилди.

Comments are closed.