«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Бельгиядаги аэропортда ёнғин содир бўлди
Бельгиядаги аэропортда ёнғин содир бўлди

Пайшанбага ўтар кечаси Бельгиядаги Леж аэропортида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди маҳаллий “Tele Liege” ахборот манбаси.
Маълумотда айтилишича, “Aeroservices” компаниясининг аэропортдаги самолётларга хизмат кўрсатувчи биносида ёнғин чиққан. Аэропортнинг расмий вакили Кристиан Делкурнинг сўзларига кўра, уч йўналишдаги парвоз амалиёти бошқа аэропортларга кўчирилган. Лекин аэропорт иши бутунлай тўхтатилмаган.
Тонгга яқин ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф қилишга муваффақ бўлган. Аэропорт ходимларидан ҳеч кимга зарар етмагани, ёнғин бино ичида бўлиши мумкин бўлган кичик самолётлардан ташқари йирик авиалайнерларга дахл қилмаганини, лекин анчагина моддий зарар кўрилганини маълум қилинган.

Comments are closed.