«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Муборакнинг «Машъал» жамоаси иштирокидаги учрашув ҳаками жазоланди

Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Машъал» ва 5-туридан ўрин олган АГМК — «Сурхон» учрашувларида ишлаган қанот ҳакамлари жазоланди.

Эшитишимизга қараганда ПФЛ мазкур ўйинлардаги ҳакамликни кўриб чиқиш учун ЎФАга мурожаат қилган. Сабаби ҳакамларни ЎФА тайинлайди, ҳакамларга ўйинлар учун пулни эса ПФЛ тўлайди.

Клублар эътироз билдиришмаган бўлса-да ПФЛ шубҳали қарорлар қабул қилинган ўйинларни текшириш борасида ЎФАга мурожаат қилган, натижада юқоридаги икки ўйинда ишлаган қанот ҳакамлари бир нечта ўйинга четлатилган ва гонорарлари кесилган.

Айнан қайси ҳакамлар ва қайси хатолари учун четлатилгани ҳозирча бизга маълум эмас. ЎФА бу борада ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Сурхон жамоаси билан кечган учрашувда жамоамиз 2-2 натижасини қайд этганди.

Comments are closed.