«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш – юксак бурч

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 28 сентябрь кунидаги 221-сонли буйруғига мувофиқ, вилоятларнинг барча шаҳар ҳудудларида, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг хизмат ўташ тўғрисидаги йўриқномага асосан, авто-патруль, пиёда-патруль мото-патруль тартибида ҳаракатланиб хизмат ўташлари белгилаб ўтилган.

Бунга асосан жамоат тартибини сақлашда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган мотопатруль хизмати ҳарбий ходими хизмат ўташ давомида, Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг карантин тартиб-қоидаларига риоя этиши, аҳоли гавжум жойларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларга мақсадсиз маҳалла ва кўчаларда юрмасликлари юзасидан доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Зеро, бу каби тадбирлар замирида аҳоли саломатигини таъминлаш юксак бурч эканлигини исботлайди.

Шахноза ИМОМОВА,
Teleradio.uz сайти мухбири

Comments are closed.