«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

3 километр масофада сув чиқарилди

Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида томорқа ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу аҳолининг аҳиллиги, жипслиги маҳалланинг ривожланиши ҳамда обод бўлишига туртки бўлмоқда. Бунга сабаб қилиб маҳалланинг ободлиги учун ҳашар йўли билан сув чиқарилди ва 8 та кўчани сув билан таъминланишига эришилди.

Маҳалла раиси Мамаюсуф Норбоев ва жамоасининг саъй- ҳаракатлари, маҳаллада олиб борилаётган ташвиқот ва тарғибот ишлари, аҳолига кўрсатилаётган амалий ёрдамлари ўз самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, 1,5 километр масофани ташкил этган йўл асфальт қилинди. 3 километр ички йўлларда ариқ қазилиб, 2-3 км масофада сув чиқарилди, 45 хўжалик сув билан таъминланди. Томорқада турли хил полиз маҳсулотлари экилиб, хонадонлар ўз оилаларига даромад олиб киришмоқда.

Маҳаллада хотин-қизларни бандлигини ташкил этиш яхши йўлга қўйилган. Гулбаҳор опа Эрмўминованинг саъй ҳаракатлари билан 18 нафар хотин-қиз ободонлаштириш бошқармасида ишга жойлаштирилди. 150 та деҳқон хўжалиги учун ажратилган лалми ердан хотин-қизларнинг 70 нафарига ер ажратиб берилди ва улар бугунги кунда ердан унумли фойдаланмоқда. Шу билан бирга маҳаллада 40 нафар аёл тадбиркорлик билан банд бўлса, 19 нафари чорва, 2 нафари касаначилик, қолганлари паррандачилик билан шуғуллааниб келишмоқда. 6 нафар тадбиркор 12-15 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.

ЯТТ Сайёра Расулова “Агробанк” орқали имтиёзли кредит олишга эришди. Кредитни мақсадли йўналтириб тикувчилик цехини ташкил қилди. Тадбиркор Сайёра опа тикув цехи билан чегараланиб қолмасдан тўйхона ва гўзаллик салонини ҳам йўлга қўйди. Жами 30 нафар фуқарони иш билан банд этишга эришди.

Маҳалла раиси Мамаюсуф Норбоевнинг ташаббуси билан маҳаллада замонавий шаклда “Норали ота” супермаркет қурилишига эришилди ва бугунги кунда супермаркет аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Маҳаллада 3 та мактабни қайта таъмирланишига эришилди ва мактаб қошида қўшимча 200 ўринли бино қурилиши режалаштирилмоқда.

Маҳалла аҳлининг асосий даромади чорвачиликдир. Шу сабаб ҳар бир хонадонда йирик ва майда шоҳли чорва ҳайвонларига кўзингиз тушади.

Бу ҳам аҳолининг хонадонларига қўшимча маблағ ва оила тўкин-сочинлигини таъминлашга қўшимча омил ҳисобланади.

Шахноза ИМОМОВА,
Teleradio.uz сайти мухбири

Comments are closed.