«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси хизматига 25 нафар Ҳарбийлаштирилган назоратчиси лавозимига қабул қилинаётган номзодлар билан белгиланган режа жадвалга асосан, 21 кунлик ўқув машғулотлари ташкил этилди. Бунда ёш ходимларни тизимга оид йўналишлар юзасидан бираламчи кўникма ва билимларини шакллантириб бориш мақсадида, хизмат ўташ ва хизматни ташкил этиш юзасидан соҳа мутахассислари томонидан мавзулар бўйича амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишда барча зарурий шарт-шароитлар яратилган бўлиб, билим савияларини оширишлари учун кутубхона хизматлари, овқатланишлари учун ошхона хизматлари ҳамда узоқ масофадан келиб ўқишларини инобатга олган ҳолда дам олишлари учун ётоқхоналар ташкил этилиб ўқув дарслари ташкил этиб келинмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан жисмоний ва маънавий етук ёшлар эзгу мақсадларимизга етишишда таянчимиз бўлиши керак дея таъкидлаганлар. Ана шу ғоя асосида ёшларни тарих ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида, Қарши шаҳридаги “ВАТАНПАРВАР” боғида ҳам сайёҳат ташкил этилди.

Бу каби ўтказиладиган ўқув машғулотлар ҳамда саёҳатлар ёшларни эртанги кунга бўлган ишончи, ватанни асраш ва унга муносиб фарзанд бўлишига хизмат қилади.

Шахноза ИМОМОВА,
Teleradio.uz сайти мухбири

Comments are closed.