«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тадбиркори бисёр маҳалла

“Агробанк” томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётган бир вақтда Деҳқонобод туманининг Нодира маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам давлатимиз томонидан яратилаётган бундай қулай имкониятлардан фойдаланиб кредит олишга эришмоқда. Тадбиркор Сожида Эшматова тикув цехи очиб, 40 миллионлик имтиёзли кредит олишга эришди ва 4 та тикув машинасини харид қилди. 2 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланиб, устоз-шогирд анъанасида иш юритмоқда.

Тадбиркор Даврон Каромов эса 30 миллион имтиёзли кредит олиб, мебель жиҳозлари ишлаб чиқариш учун 4 та станок харид қилди. 2 нафар фуқарони иш билан таъминлаб, цехда замонавий ва қулайликлар эга бўлган мебель ясаб, халққа арзонлаштирилган ҳолда етказиб бермоқда.

Маҳалланинг яна бир ютуғи бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда кам таъминланган оилаларнинг 5 нафарига субсидия ҳисобидан 1 сотих ер майдонида иссиқхона қуриб беришга эришди. Ҳар бир иссиқхонага 7 миллион сўмдан маблағ сарфланди. Ҳозирги кунда иссиқхоналарга эга бўлган хонадон аъзолари сабзавот экинлари экиш билан банд. Экилган экинлар мевага кириб, пишиб етилгач, аҳоли дастурхонига барака ва тўкинчилик олиб киради ҳамда аҳоли эҳтиёжини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.

Маҳалла раиси Бекзод Қалқонов ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир хонадонда бўлиб аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш билан бир қаторда, керакли маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Маҳалладаги 15 нафар кам таъминланган оилалар жамоат ишларига жалб этилди.

Шахноза ИМОМОВА,
Teleradio.uz сайти мухбири

Comments are closed.