«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ажралиш қайд этилмаган маҳалла

Қамаши тумани бепаён ерлари, соддадил инсонлари, гўзал табиати билан кишини доим ўзига тортади. Туманнинг «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мана шундай дилтортар инсонлардан. Маҳалла 2014 йил 14 февралда ташкил топган. Майдони 12 гектар. Аҳоли сони 4578 нафар. Тадбиркорлик билан банд аҳоли сони эса 171та. Бу маҳалла аҳолиси томорқа билан шуғулланишга ихтисослашган. Аҳоли ўз томорқасини ҳеч қандай кредитсиз, ўз ҳисобидан ташкил қилган.

Маҳалланинг энг наъмунали жиҳатлардан бири, бир йил давомида ажрим кузатилмаган. Маҳалла жуда ҳам обод ва катта. Бу маҳаллада кўп тармоқли шифохона, оилавий поликлиника, савдо дўконлари, гўзаллик салони ва сартарошхоналар бор. Раис ўз фаолияти давомида бир қанча ишларни амалга оширган. 4-5 та кўчаларга шағал ётқизиш каби ишлар амалга оширилган. Карантин даврида аҳоли бўш қолгани сабабли, жамоатчилик ва ободонлаштириш ишларига 10 нафар киши сафарбар этилган. Оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида 100 тупдан ортиқ ниҳоллар ва кўчатлар тарқатилди. Карантин даврида эса дизенфиксия ишлари ҳафтасида 2 маротаба олиб борилди.

Мана шундай наъмунали маҳаллаларнинг сони ортиши тинчилигимизнинг асоси, турмушимиз фаровонлиги калити бўлади.

Дурдона АБДУРАСУЛОВА,
«Teleradio.uz» мухбири

Comments are closed.