«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАРШИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН «SSMART» ТЕЛЕВИЗОРЛАРИ ЗАМОНАВИЙ, АРЗОН ВА СИФАТЛИ

Бугунги кунда ривожланган мамалакатлар қатори юртимизда ҳам тадбиркор ва ишбилармонларга қатор шарт-шароитлар, имтиёзлар яратилмоқда. Бундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган ишбилармонлар нафақат ўзига балки, жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Ана шундай ўз корхонасини ташкил қилиб замонавий телевизорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Қарши шаҳридаги тадбиркорлардан бири “Алп техно сервис” МЧЖ раҳбари Шухрат Муратовдир. Ҳозирда “SSMART” маркасидаги замонавий телевизорларга бозорда талаб катта. Манаман деган брендлар билан бемалол беллаша оладиган мазкур телевизорлар юқори сифати, замонавийлиги ва ҳамёнбоплиги билан халқимизга манзур келмода. SSMART хонадонларимизни сифатли маиший техникалар авлоди билан бойитмоқда.

Тадбиркорлик, айниқса ишлаб чиқариш линяларини ўрнатишда молия муассасаларининг ўрни, кўмаги беқиёс. “Туронбанк” АТБдан 3 000 млн сум имтиёзли кредит олиб ишлаб чиқариш фаолиятини янада ривожлантираёган «Алп техно сервис» компанияси ҳозирда янги иш ўринларини яратиб 5 нафар ёшларнинг доимий бандлигига эришди. Шундай ёшлардан бўлган Дониёр Исмоилов 2016 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаб узоқ вақт ишсиз юрди. Бу ерда 2019 йилдан буён ишлаб келаётган Донёр муносиб меҳнат шароити ва маош билан таъминланаётганидан айниқса замонавий техникалар сир асрорларини ўрганиб мутахассисга айланаётганидан мамнун. Компаниянинг келажакдаги режалари улкан. Янги маиший техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилишдан иборатдир. Мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонлар учун яратилган ишбилармонлик муҳити, мавжуд имтиёз ва қулайликлар, банк- кредит ташкилотларининг ҳамкорликдаги ўзаро самарали фаолияти янги Ўзбекистонни қуришда буюк мақсадларимиз сари дадил қадам ташлашда муҳим ислоҳотларга замин яратмоқда.

Даврон Ҳасанов, VOHA-TV.uz мухбири

Comments are closed.